Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 95) 198-41-09
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

Ривожланиш стратегияси

Янгиланган сана: 21 Январ 2020, 21:40

2019-2021 йилларда “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг ривожланиш стратегияси

Стратегик ривожланишнинг мақсадлари:

  • банкнинг капиталлашув даражасини ошириш, банкларнинг халқаро молиявий принциплари талаблари доирасида тижорат банкларнинг капиталлиги, ликвидлиги ва барқарорлигини молиявий-иқтисодий кўрсаткичларини мустаҳкамлаш; 

  • фаолиятнинг барча сохаларида юридик ва жисмоний шахс бўлган мижозлар базасини сон ва сифат жиҳатдан кенгайтириш, йирик омонатчилар ҳисобига пул маблағларини қисқартириш, юридик шахсларнинг узоқ муддатли депозит базасини ошириш; 

  • активлар сифатини ошириш, қисқа муддатли кредитлар бериш амалиётини кенгайтириш, муаммоли кредитларни сўндириш, асосий қарз ва фоизлар бўйича муддати ўтган қарздорликларни келгусида бўлмаслигини олдини олиш бўйича тизимли равишда ишларни олиб бориш; 

  • филиалларнинг Бош банк билан қўшимча келишувсиз мустақил равишда қарз бериш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқини кенгайтириш; 

  • кичик бизнес лойиҳаларини кенг жалб қилиш ва ривожлантириш мақсадида ҳалқаро молия-кредит институтлари, хорижий банклар билан ҳамкорликни кенгайтириш, постмолиялаш асосида документар амалиётлар бўйича ишларни фаоллаштириш; 

  • банкнинг даромадлилигини сақлаб олган ҳолда ва банк хизматларининг жозибадорлигини оширган ҳолда янги мижозларни жалб қилиш; 

  • «электрон навбат» тизимини жорий қилиш, тақдим этилаётган хизматлар сифатидан қониқиш даражасини баҳолаш учун мижозлар ўртасида ёзма ва электрон сўровлар ўтказиш; 

  • ногиронлар учун хизмат жорий этиш: инновацион «онлайн рўйхатдан ўтиш» хизмати, ногиронлар учун пандуслар ва махсус автотураргоҳлар ташкил этиш; 

  • «HUMO» миллий тўлов тизимига уланиш, мазкур тизимда пластик карталарни чиқариш ва терминалларни ўрнатиш; 

  • банк карталари (карталик бизнес) соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириш, турли-хил пластик карталарни, шу жумладан овердрафт, кредит, кобейджинг ва виртуал карталарни чиқариш, шунингдек улар бўйича тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ замонавий банк хизматлари турларини кенгайтириш; 

  • замонавий контактсиз тўлов усулларини (QR-код) жорий этиш, халқаро пластик карталар бўйича (VISA, MasterCard) янги маҳсулотлар ва хизматларни жорий қилиш; 

  • банк хатарларини баҳолаш ва бошқариш тизимини, халқаро стандартларга мувофиқлигини, мустақил экспертлар томонидан баҳолашни ташкил этиш; 

  • 9-сонли Халқаро молиявий ҳисобот стандартига мувофиқ молиявий активларни таснифлаш ва баҳолаш учун янги талабларни ҳисобга олган ҳолда молиявий ҳисоботларни тайёрлаш сифатини яхшилаш; 

  • корпоратив бошқарув тартибини халқаро стандартлар асосида, зарурат туғилганда, Банкнинг раҳбарият тартибига халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда ривожлантириш; 

  • банкнинг минтақавий тармоғини ривожлантириш; 

  • банк ходимларининг малакасини ва молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида Ўқув марказини ташкил қилиш; 

  • ходимлар учун хорижий банкларда ва ташкилотларда иқтисодий тадқиқотлар, тренинглар, стажировкаларни ташкил қилиш; 

  • банк ходимлари ва таркибий бўлинмаларининг асосий кўрсаткичлари самарадорлиги тизимини (KPI) ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Банк фаолиятининг устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат:

  • кредитлаш;
  • ҳисоб-касса хизматлари;
  • ташқи иқтисодий фаолият.

Банк инновацион маҳсулотларини самарали жорий этиш ва хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтириш нуқтаи назаридан фаолиятнинг стратегик йўналиш деб ҳисоблайдиган чакана бизнес ривожланишининг стратегик йўналиши ҳисобланади.

Фаолиятнинг асосий турлари бўйича стратегик кўрсатмаларга эришиш банклар бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлашга олиб келиши керак, бу эса банкка барқарор ривожланаётган банкнинг етакчи иқтисодий ўрнини эгаллаш имконини беради.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech