Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Янгиланган сана:  23 Январ 2020, 18:21

Лизинг (молиявий ижара) – Банк  ўз мижозининг (лизинг олувчи) топшириғига биноан сотувчидан лизинг шартномасига биноан мол-мулкни (лизинг объектини) мулк қилиб сотиб олишни ва ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг олувчига беришни назарда тутадиган ижара муносабатларининг алоҳида тури.

Лизинг объектлари – тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган истеъмол қилинмайдиган ҳар қандай ашёлар, шу жумладан корхоналар, мулкий комплекслар, бинолар, иншоотлар, ускуналар, транспорт воситалари ҳамда бошқа кўчар ва кўчмас мулк (ер участкалари ва бошқа табиий объектлар, шунингдек, муомаладан чиқарилган ёки муомалада бўлиши чекланган бошқа мол-мулклар бундан мустасно).

Лизинг муддати: 12 ойдан юқори.

Фоиз ставкаси: банк билан лизинг олувчи ўртасида тузилган лизинг шартномасига асосланган ҳолда белгиланади.

Изоҳ:

  • Лизинг олувчи лизинг объекти қийматининг камида 30% миқдоридаги маблағи билан иштирок этиши.

Шартнома тузиш учун лизинг олувчи «Трастбанк» хусусий акциядорлик банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиши зарур:

  • Лизинг олиш учун ариза;
  • Техник-иқтисодий кўрсаткичлар ва лизинг объектини етказиб берувчи тўғрисида маълумот;
  • Бутун лизинг муддати давомида пул оқимлари тахминини ўзида акс эттирган бизнес-режа
  • Хўжалик субъекти рўйхатдан ўтган солиқ инспекцияси тасдиқлаган, охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия ҳисоботлари ва иловалари,  дебитор ва кредиторлик қарзлари бўйича 90 кундан ортиқ муддат учун тўлиқ маълумот.

Лизинг тўловларини амалга ошириш имкониятларини баҳолаш учун, зарурият туғилганда, «Трастбанк» ХАББ лизинг объектидан самарали фойдаланиш бўйича лизинг олувчидан қўшимча маълумотлар талаб қилиши мумкин.

Сиз Кредитлаш департаментидан Банкнинг қуйидаги телефон рақамлари орқали янада тўлиқ маълумотлар олишингиз мумкин:

Батафсил маълумот олиш учун қуйидаги телефонларга мурожаат қилишингиз мумкин:

Банк филиаллари номлари

Филиаллардаги телефон рақамлар

1

Амалиёт бошқармаси

( + 9 9 8 7 1 ) 2 0 7 - 6 2 - 8 4

2

«Тошкент» филиали

( + 9 9 8 7 1 ) 2 3 0 - 4 0 - 9 2

3

«Дархон» филиали

( + 9 9 8 7 1 ) 2 3 7 - 0 6 - 4 5

4

Яккасарой филиали

( + 9 9 8 7 1 ) 2 5 5 - 1 8 - 7 0

5

Андижон филиали

( + 9 9 8 7 4 ) 2 2 6 - 6 9 - 7 1

6

Наманган филиали

( + 9 9 8 6 9 ) 2 2 3 - 1 9 - 6 5

7

Самарқанд филиали

( + 9 9 8 6 6 ) 2 3 7 - 7 4 - 29

8

Термиз филиали

( + 9 9 8 7 6 ) 2 2 4 - 2 2 - 5 1

9

Қарши филиали

( + 9 9 8 7 5 ) 2 2 7 - 2 5 - 2 5

10

Фарғона филиали

( + 9 9 8 7 3 ) 2 4 4 - 4 0 - 2 8

11

Жиззах филиали

( + 9 9 8 7 2 ) 2 2 6 - 2 0 - 1 6

Кредитлаш департаментининг телефонлари: (+ 998 71) 207-36-44 (389; 383).


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech