Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 95) 198-41-09
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

Масофавий онлайн ўқув курслари ўз самарасини бермоқда

Янгиланган сана: 8 Октябр 2020, 11:57
Масофавий онлайн ўқув курслари ўз самарасини бермоқда
7 Oct 2020
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармонида банк фаолиятини тартибга солувчи замонавий тамойил ва механизмларни жорий қилиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатишига эришиш мақсадида банк назорати бўйича Базель қўмитасининг талабларига асосан, тижорат банкларининг маблағлари етарлилиги ва ликвидлилиги даражаси кўрсаткичини қўллаб-қувватлашни янада кенгайтиришни амалга ошириш назарда тутилган.

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки томонидан ҳам маблағлар етарлилиги ва ликвидлилик даражасини ошириш борасида тегишли ишлар амалга оширилмоқда. Бугун республикада юзага келган эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда мазкур масалада банк ходимлари малакасини ошириш мақсадида масофавий вебинар усули қўлланилди.

photo_2020-10-07_17-31-27.jpg

Жорий йилнинг 6 октябрь куни банкнинг Ўқув маркази ва Ғазначилик департаменти ҳамкорлигида “Марказлаштирилган ресурсларни қайта тақсимлаш бўйича Бош банк ва филиаллар ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби” мавзусида онлайн видеоконференция бўлиб ўтди.

Видеоконференцияни Ғазначилик департаменти директори Жалил Усманалиев олиб борди. Унда банк филиалларининг бухгалтерия бўлимларининг ходимлари ва мавзуга алоқадор бўлган 97 нафарга яқин ходимлар иштирок этди.

Ташкил этилган вебинарда, кредитлаш фаолияти ва бошқа фаол операцияларни молиялаштириш учун зарур бўлган ликвидлилик даражасини сақлаб туриш учун марказлаштирилган ресурсларни филиалларга сотиш масалалари, банкнинг ликвид ҳолати, ресурс базасининг етарлилиги, мамлакатдаги мавжуд иқтисодий холатни ҳисобга олган холда банк ликвидлилигини бошқариш, ташкил этиладиган банклараро операциялар бўйича лимитларни белгилаш тартиби, пул бозори операциялари ва валюта курсларининг назорати, жумладан валюта операциялари бўйича ҳисобдорлик ва жавобгарлик масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Вебинарнинг якунловчи қисми савол-жавоб тарзида ташкил этилиб, унда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга етарлича маълумот олдилар.
Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 142
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech