Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 95) 198-41-09
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

Трастбанк: соғлом бизнес муҳитни яратиш чораларини кўриб бормоқда

Янгиланган сана: 15 Октябр 2020, 17:59
Трастбанк: соғлом бизнес муҳитни яратиш чораларини кўриб  бормоқда
15 Oct 2020
Пандемия шароити бўлишига қарамай, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки илғор тажрибага таянган ҳолда ахборот технологиялари тизимидан кенг фойдаланиб, онлайн видеоконференциялар орқали ходимларнинг билим ва малака кўникмаларини оширишда давом этмоқда.

Жорий йилнинг 13 октябрида банкнинг Ўқув маркази ва Қимматли қоғозлар бошқармаси ҳамкорлигида “Банк билан алоқадор ва аффилланган шахслар билан битимлар тузишнинг ўзига хос жиҳатлари” мавзусида навбатдаги ўқув амалий видеоконференция бўлиб ўтди. Мазкур видеоконференцияда банкнинг барча филиалларидан жами 105 нафар ходим иштирок этди.

Мазкур онлайн видеоконференцияда сўзга чиққан банкнинг Қимматли қоғозлар бошқармаси бошлиғи Азиз Зияев иштирокчиларга қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштирувчи қонун ҳужжатлари, рақобат муҳитида жаҳон иқтисодиёти эҳтиёжларига мос равишда халқаро молиявий оқимларни таъминлаш имкониятлари, молиявий воситалар баҳосининг ўзгариши ва шаклланиши орқали уларни сотиб олувчиларнинг талаб ва таклифларини аниқлаш, аффилланган шахслар билан тузиладиган битимлар, таваккалчиликнинг энг юқори даражаси банкнинг биринчи даражали капиталининг 25 фоизидан ошмаслиги ва бошқа масалаларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, вебинар иштирокчилари банкка алоқадор бўлган шахслар билан тузиладиган битимлар — кредит линиялари, овердрафт, лизинг, факторинг, кредит шартларининг ўзгартирилишининг барча шакллари, ҳар қандай кўринишдаги инвестициялар, қимматли қоғозларни ёхуд хорижий валютани сотиб олиш бўйича ҳуқуқий асосланган мажбуриятлар, босқичма-босқич тўлаш шарти билан активларни сотиш, аккредитивлар очиш, кафолатлар бериш, мол-мулклар сотиб олиш ҳамда бошқа молиялаш билан боғлиқ битимлар бўйича маълумотларга эга бўлдилар.

Вебинарнинг якунловчи қисми савол-жавоб тарзида ташкил этилиб, унда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга етарлича маълумот олишди.
Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 75
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech