Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 95) 198-41-09
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

Амалий видеоконференциялар ўз натижасини беради

Янгиланган сана: 5 Ноябр 2020, 09:46
Амалий видеоконференциялар ўз натижасини беради
5 Nov 2020
Жорий йилнинг 3 ноябрида “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкнинг Ўқув маркази ва Валюта айирбошлаш амалиётлари махсус бошқармаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидалари” мавзусида навбатдаги ўқув амалий видеоконференция бўлиб ўтди. Мазкур видеоконференцияда банкнинг барча филиалларидан жами 92 нафар ходим иштирок этди.

Видеоконференцияда Валюта айирбошлаш амалиётлари махсус бошқармаси бошлиғи Музаффар Салихов Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2020 йил 29 августдаги 18/5-сонли “Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларни амалга ошириш қоидалари” тўғрисидаги қарорига алоҳида тўхталиб ўтди. Шунингдек, қарорга асосан киритилган ўзгариш ва қўшимчалар, шикастланган валюталар ва уларнинг қалбакисидан ажратиш йўллари, қалбаки валюта олиб келган мижозга кўриладиган чоралар, шу жумладан валюта операциялари бўйича ҳисобдорлик ва жавобгарлик ҳамда мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш каби масалалар бўйича тегишли кўрсатмалар берди.

IMG_4974.JPG

Вебинар якунида валюта операциялари бўлимлари ходимлари, валюта айирбошлаш шохобчалари бўлимлари бошлиқлари ҳамда тегишли мутахассислар бу соҳада юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича ўзаро малака алмашдилар ҳамда ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олишга муваффақ бўлдилар.

Албатта, бу каби вебинарларнинг доимий йўлга қўйилиши банк ходимлари малакасини ошириш ва мижозларга сифатли банк хизматлари кўрсатилишида ўз самарасини беради.
Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 107
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech