Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 95) 198-41-09
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

“Сирли мижоз” методини қўллаш ўз самарасини бермоқда

Янгиланган сана: 17 Ноябр 2020, 14:20
“Сирли мижоз” методини қўллаш ўз самарасини бермоқда
17 Nov 2020
“Трастбанк” хусусий акциядорлик банкида мижозларга кўрсатилаётган банк хизматлари сифатини яхшилаш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг банк фаолиятидан қониқиш даражаси ҳамда ходимларнинг касбий малака маҳоратларини ошириш мақсадида ташқи маркетинг компанияси томонидан “Сирли мижоз” усулида баҳолаш йўлга қўйилган.

Банкнинг Амалиёт бошқармаси ва барча филиаллари ходимлари учун “Сирли мижоз” усули ёрдамида ташқи маркетинг компанияси томонидан мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини баҳолаш бўйича ўтказилган ўрганиш натижалари юзасидан Филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириш департаменти директори ва ташқи маркетинг компанияси раҳбари иштирокида жорий йилнинг 10 октябридан бошлаб 9 ноябрига қадар масофавий видеоконференциялар ташкил этилди.

IMG_4798.jpg

Видеоконференцияда Филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириш департаменти директори Ойбек Дўстмуҳамедов ва ташқи маркетинг компанияси раҳбари Шуҳрат Зокиров мижозларга хизмат кўрсатиш жараёнида ходимларнинг профессионаллиги ва тезкорлиги, уларнинг аҳоли ва банк мижозлари билан муомала қилиш этикети даражаси борасида йўл қўйган хато ва камчиликлари таҳлили, шунингдек хизмат кўрсатиш шарт-шароитларини янада яхшилаш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.

Банкда “Сирли мижоз” усулининг қўлланилиши ва филиаллар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатининг доимий равишда назорат қилиб борилиши, уларнинг самарали фаолиятида муҳим асос ҳисобланади.
Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 78
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech