Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

“Трастбанк" хусусий акциядорлик банки ва Австриянинг Raiffeisen Bank International AG банки ўртасида Бош кредит келишуви имзоланди

Янгиланган сана: 23 Декабр 2020, 12:03
“Трастбанк" хусусий акциядорлик банки ва Австриянинг Raiffeisen Bank International AG банки ўртасида  Бош кредит келишуви имзоланди
23 Dec 2020
Мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 20 декабрдаги “Халқаро ва хорижий молия институтлари билан ҳамкорликнинг самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3439-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки узоқ йиллар давомида хорижий банклар ва халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш ва уларни мустаҳкамлаш бўйича фаол ишларни амалга оширмоқда.

Жумладан, йил якунида мазкур соҳада эришилган яна бир ютуқ – “Трастбанк” ва Австриянинг Raiffeisen Bank International AG банки ўртасида 30 млн. Евро миқдорида Бош кредит келишувининг имзоланиши бўлди.

Австриянинг энг йирик банкларидан бири ва банк хизматларининг фаол халқаро пойдевори саналган Raiffeisen Bank International AG банки “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг муҳим стратегик шерикларидан бири ҳисобланади. Банклар корреспондентлик алоқалари, савдо-молия ва ғазначилик каби соҳаларда узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган.

Томонлар ўртасида имзоланган янги келишув банклараро мулоқотни кенгайтириш билан бирга, Европа мамлакатларининг миллий экспорт кредит агентликлари иштирокида узоқ муддатли инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга ҳам имкон беради.

Бугунги кунда “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки юқори молиявий кўрсаткичларга эга бўлган Ўзбекистондаги етакчи хусусий банклардан бири ҳисобланади.
Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 1433
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech