Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

“Эл нетиб топгай мениким, мен ўзимни топмасам...”

Янгиланган сана: 9 Феврал 2021, 21:14
“Эл нетиб топгай мениким, мен ўзимни топмасам...”
9 Feb 2021

2021 йилнинг 9 февраль куни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бош биносида ғазал мулкининг султони Ҳазрати Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган видеокоференцалоқа шаклида ижодий тадбир бўлиб ўтди.

IMG_9515.JPG

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 19 октябрдаги “Буюк шоир ва мутаффаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-4865-сонли қарори ижроси доирасида ташкил этилган ижодий кечада меҳмон сифатида ташриф буюрган Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон Давлат драма театри актёри Элёр Носиров, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси адабиёт, тарғибот ва тадбирларни уюштириш бўлими бошлиғи, шоира Фароғат Худойқулова ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги “Тошкент шаҳридаги ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази” бўлим бошлиғи Элёр Жўраевларнинг иштироки тадбирга ўзига хос файз бағишлади.

IMG_9519.JPG

Маълумки, буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутади. Улуғ шоир ўзининг шеърий ва насрий асарларида юксак умуминсоний ғояларни, она тилимизнинг беқиёс сўз бойлиги ва чексиз ифода имкониятларини бутун жозибаси ва латофати билан намоён этиб, ер юзидаги миллионлаб китобхонлар қалбидан муносиб ва мустаҳкам ўрин эгаллаган.

IMG_9485.JPG

- Инсон қалбининг қувончу қайғусини, эзгулик ва ҳаёт мазмунини Навоийдек теран ифода этган шоир жаҳон адабиёти тарихида камдан-кам топилади, - дейди тадбир иштирокчиси Ижро аппарати Канцелярия бўлими Бош мутахассиси Шоҳида Ҳайитқулова. Она тилига муҳаббат, унинг беқиёс бойлигини англаш туйғуси ҳам бизнинг онгу шуурумиз, юрагимизга аввало, Навоий асарлари билан кириб келади. Навоий ижоди сира туганмас хазина саналади, уни ўрганганимиз сари у ҳақидаги билимларимиз жуда озлигига ишонч ҳосил қиламиз. Бугунги тадбиримиз ҳам Навоийни ўрганиш йўлидаги бир уриниш, бир сабоқ ўрнида ҳисобланади. Чунки Навоийни ўрганиш то инсоният яшар экан асло тугамайди. Бугун Навоий асарлари нафақат ўзбек китобхони, балки дунёдаги барча халқлар китобхонлари томонидан мутолаа қилинмоқда, бу асарлар устида илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Биз бугун Навоий каби буюк сиймолар авлоди эканимиздан фахрланамиз, - дея сўзига якун ясади Шоҳида Ҳайитқулова.

IMG_9490.JPG

Дарҳақиқат, дунёда Aлишер Навоий каби асарлари кенг тарқалган, жаҳоннинг деярли ҳар бир чеккасида китобларининг нусхалари сақланаётган бошқа бир ижодкорни топиш қийин. 

Тадбир давомида Навоийни ўқимоқ ва уқмоқ ҳар биримизнинг бурчимиз, унинг ғояларига муносиб бўлиш эса масъулиятимиз эканлиги таъкидланди.

IMG_9479.JPG

Шунингдек, ижод аҳллари ва ёш ходимлар томонидан аллома қаламига мансуб ғазалларидан намуналар ўқилди.

IMG_9498.JPG

Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 289
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech