Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 95) 198-41-09
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

“Трастбанк”: мижозларни молиялаштириш борасида яратилган янги имкониятлар

Янгиланган сана: 13 Август 2020, 11:19
“Трастбанк”: мижозларни молиялаштириш борасида яратилган янги имкониятлар
13 Aug 2020

Жорий йилнинг 11 август куни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ва Давлат ихтисослаштирилган Россия Экспорт-импорт банки (РЭМ гуруҳига кирувчи Росэксимбанк) ўртасида “Трастбанк” ХАБга қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли молиявий ресурслар ажратишга доир Ҳадланган кредит битими имзоланди.

Ушбу келишув асосида «Трастбанк» ХАБ корпоратив мижозларига «ЭКСАР» Экспорт-Кредит агентлиги томонидан суғурта харажатари қоплаб бериладиган, Россия Федерацияси ҳудудида ишлаб чиқарилган товарлар, хизматлар, хомашё, материаллар, бутловчи буюмлар сотиб олиш ва бажарилган ишлар учун тўловларни амалга ошириш мақсадида молиялаштиришни таклиф қилиш имконига эга бўлади.

Мамлакатимиз банк тизимининг ажралмас қисми ҳисобланувчи “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки, халқаро молия институтлари ва хорижий банклар билан ҳамкорлик йўналишларини кенгайтириш бўйича фаол чораларни кўрмоқда. Ҳадланган кредит Битимини имзолаш билан «Трастбанк» ХАБ савдони молиялаштириш бизнесини фаоллаштиради, мижозларнинг ташқи иқтисодий лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш имкониятларини кенгайтиради ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси билан ўзаро манфаатли шериклик ҳамкорлигини мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнайди.

Маълумот учун: Давлат ихтисослаштирилган Россия Экспорт-импорт банки (акциядорлик жамияти) 1994 йилда ташкил этилган бўлиб, ривожлантириш молиявий институти бўлиб, Россия экспортини қўллаб-қувватлаш экспорт шартномалари доирасида компанияларга кредитлар ажратади ва уларнинг талабларига биноан турли хил кафолатлар беради.

Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 197
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech