Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Янгиланган сана:  17 Январ 2020, 15:22

Малака ошириш – бу билим ва кўникмаларни янгилашдир
14 Jan 2020

Бугунги кунда мамлакатимизда электрон ҳукуматни ривожлантириш ва модернизация қилиш, шунингдек, инвестицион иқлим ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган давлат хизматлари кўрсатишни кенгайтириш бўйича изчил чора-тадбирлар кўрилмоқда.

IMG_0513.JPG

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 октябрдаги “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси (ИДАК) ни жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки томонидан ижтимоий-меҳнат соҳасида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида, жорий йилнинг 10-11 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг бир гуруҳ мутахассислари иштирокида “Ягона миллий меҳнат тизими”га ўтишда идоралараро дастурий-аппарат комплексидан фойдаланиш кўникмаларини жорий этиш юзасидан ўқув семинари ташкил этилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг меҳнат стандартлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш бошқармаси бошлиғи Александр Навотный, Ягона миллий меҳнат тизимига ўтишда идоралараро дастурий-аппарат комплекси дирекцияси директори Хусан Яркулов, “Фидо-Бизнес” бизнес агентлиги мутахассиси Жамшид Қамбаров, Трастбанкнинг Бош офиси, барча филиаллари ходимлар билан ишлаш ва юридик хизмат бўлимлари мутахассислари иштирок этди.

IMG_0498.JPG

Хусусан, семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг бир гуруҳ мутахассислари томонидан рақамли иқтисодиётнинг имкониятлари, ижтимоий-меҳнат соҳасида замонавий технологиялардан фойдаланиш ва бунинг натижасида республикада қоғоз сарфланиш ҳаражатларининг ҳам олди олинишига алоҳида тўхталиб ўтилди.

- Мазкур қарорнинг қабул қилиниши албатта, кўпгина ижобий натижаларни берди. Эндиликда жорий йилнинг 1 январидан иш берувчи ҳамда ходим ўртасида тузиладиган шартномалар ва меҳнат дафтарчаси электрон шаклда олиб борилиши йўлга қўйилмоқда. Мазкур тизимнинг қай тарзда юритилишини ўргатиш мақсадида республикамиз бўйлаб ходимлар билан ишлаш бўлими мутахассисларига тушунтириш ишларини амалга ошираяпмиз, - дейди Ягона миллий меҳнат тизимига ўтишда идоралараро дастурий-аппарат комплекси дирекцияси директори Хусан Яркулов.

IMG_0530.JPG

Бир масалага алоҳида тўхталиб ўтмоқчиман, ушбу тизимнинг ишга туширилишидаги бошланғич босқичида албатта қийинчиликлар мавжуд, чунки ҳар бир ходимнинг ўзи ва меҳнат фаолияти ҳақидаги батафсил маълумотларни базага киритиш зарур. Бунинг яхши бир томони бир маротаба ходим ҳақида киритилган маълумотларни яна қайта-қайта киритишга зарурат туғилмайди ва ушбу маълумотларни базадан автоматик тарзда топиш мумкин бўлади, - дея сўзини якунлади Хусан Яркулов.

Бугун Бош офис Ходимлар билан ишлаш департаменти томонидан ходимлар билан ишлаш ва юридик хизмат бошқармалари мутахассисларига “Ягона миллий меҳнат тизими” жорий этилиши муносабати билан уюштирилган семинарда биз жуда кўп маълумотларга эга бўлдик, - деди Трастбанк хусусий акциядорлик банки Амалиёт бошқармаси Ходимлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Раъно Қодирхонова.

IMG_0567.JPG

Албатта, бу биз учун янги тизим ҳисобланади. Бу тизимнинг асосий мақсад ва вазифалари, унинг афзаллик томонлари ҳақида вазирлик мутахассислари томонидан батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, 2020 йил 1 январгача амалда ишлаётган ходимлар бўйича тузилган меҳнат шартномалари 2020 йилнинг 1 сентябригача бўлган муддатдан кечиктирмасдан дастурга тўлиқ киритилиши шартлиги қайд этиб ўтилди. Мазкур семинар давомида “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексида рўйхатдан ўтказиш ва маълумотларни жойлаштириш тартиблари ҳақида тушунчаларга эга бўлдик.

Семинарнинг яна бир афзаллиги шунда бўлдики, ҳозирги Меҳнат кодексининг лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқилаётгани, киритилган янги моддаларга алоҳида тўхталиб ўтилди, бизни энг қувонтиргани бу мураббийлик, уларга ҳақ тўлаш ва стажировка ўташ масалалари ҳам Кодекс ўз аксини топибди. Бу жараёнларда ишлаб чиқариш шартномалари ишлаб чиқилиб, стажировка ўтаётган талаба-ходимларга стипендия тўланиш масалалари бўйича батафсил тушунтиришлар беришди. Албатта, бу каби семинарлар ташкил этилиши давомий бўлса, бизда иш фаолиятимизга зарур бўлган барча янгиликлардан хабардор бўлиш имконияти ҳам яратиларди, - дея ўз сўзини якунлади Раъно Қодирхонова.

Трастбанк томонидан ташкил этилган семинар давомида иштирокчилар барча ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишга муваффақ бўлдилар.

Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 147

Сўров

Бизнинг сайтимиз сизга ёқдими?

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
9528.49
10319.35
12430.87
150.07
9703.15
86.83
Сотиб олиш
9510.00
10230.00
12000.00
130.00
9600.00
70.00
Сотиш
9560.00
10550.00
12450.00
170.00
9900.00
100.00
 
-10.67
-119.35
133.94
1.30
-53.59
-0.11
МБ курси - 18.02.2020 дан маълумотлар
Сотиб олиш/Сотиш - 11.02.2020 11:00 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech