Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Янгиланган сана:  23 Январ 2020, 18:28

14 Jan 2020

Ижтимоий тармоқларда (Фейсбукнинг – Олтин водий, Ферганская долина ва Портал саморазвития саҳифаларида) Фарғона вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро Ғайрат Обиджоновнинг 3 ой давомида “Трастбанк”нинг Фарғона филиали томонидан хорижий валютада кредит олиш борасида қолдирган салбий фикр-мулоҳазалари юзасидан “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Ахборот хизмати расмий баёнот беради.

“NANO FRICTION KOREA” қўшма корхона шаклидаги масъулияти чекланган жамиятининг Ўзбекистон томонидан таъсисчиси Ғайрат Обиджонов автотранспорт воситаларига эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ғояси борлигини Трастбанкнинг Фарғона филиали мутахассисларига оғзаки маълум қилиб, мазкур СТАРТАП-лойиҳани амалга ошириш учун АҚШ долларида кредит маблағлари талаб этилиши ҳақида гапириб ўтган. Бироқ, ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича талаб этиладиган ҳужжатларни тақдим этган ҳолда банк филиалига ариза билан мурожаат қилмаган.

Мижозга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Бош офис ва Фарғона филиали мутахассислари иштирокида 2019 йилнинг 5 декабрь куни учрашув ўтказилиб, учрашувда лойиҳанинг тўлиқ қувватда ишлашини таъминлаш мақсадида сотиб олинадиган дастгоҳларнинг ишлаб чиқариш қуввати, хориждан ва Ўзбекистон Республикаси ичида сотиб олинувчи хом ашёлар, маҳаллийлаштириш даражаси бўйича режа, маҳаллий/импорт қилинадиган хом ашёни сотиб олиш учун маблағлар манбаалари,лойиҳага жалб қилинувчи иш кучи сони, сотиб олинадиган линиянинг техник тавсифи, фойдаланиш муддати, узлуксиз ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хом ашё таъминоти, ишлаб чиқариш ва бошқарувдаги шахсий ҳаракатлар, лойиҳанинг умумий қиймати, айланма маблағнинг мавжудлиги, маҳсулот турлари бўйича батафсил маълумотлар ёритилган ТИА (техник иқтисодий асос-бизнес режа) ишлаб чиқилмаганлиги маълум бўлган. Банк ходимлари томонидан юқоридаги келтирилган масалалар юзасидан лойиҳа ташаббускорига консультатив маслаҳатлар берилган.

2019 йилнинг 25 декабрь куни Ғайрат Обиджонов ҳамда “Finechеm Co.LTD” (Корея) компаниясининг таъсисчиси Банкнинг Фарғона филиалига ташрифи чоғида“Farg'ona Uy Qurilish” МЧЖнинг раҳбари Ғайрат Обиджонов томонидан ушбу олиниши режалаштирилаётган кредит маблағлари ҳисобига Ўзбекистон тарафдан улушни кўпайтириш режаси борлиги оғзаки маълум қилинган. Бироқ,банк кредит сиёсатига асосан кредит маблағлари устав жамғармасини шакллантириш учун ажратилмаслиги Банк филиали ходимлари томонидан тушунтирилгач, Ғайрат Обиджонов томонидан “Farg'ona Uy Qurilish” МЧЖга тегишли бино иншоотларни устав жамғармасига қўйиши мумкинлиги оғзаки тарзда айтиб ўтилган. Шунингдек, учрашув чоғида Ғайрат Обиджонов ҳамда “Finechеm Co.LTD” (Корея) компаниясининг вакили ўртасида айланма маблағлар қайси тарафдан амалга оширилиши бўйича саволлар тўлиқ ҳал этилмаганлиги маълум бўлган ва ҳамкорлар юқоридаги масала, лойиҳа ва бошқа масалалар ўзаро тўлиқ ўрганиб чиқилиши бўйича келишиб олишган.

Бироқ, бугунги кунга қадар мижоз кредит олиш учун зарур ҳужжатларни Банкнинг Фарғона филиалига тақдим этмаган. Шуларни инобатга олган ҳолда фуқаронинги жтимоий тармоқлар орқали билдирган танқидлари ўз тасдиғини топмаган.

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Ахборот хизмати барча оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар билан доимо шаффофликда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдиради ҳамда улардан ахборотларни тарқатишда янада масъулиятли бўлишни сўрайди.

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Ахборот хизмати телефонлари: 71 2076243

Телеграм тескари алоқа хизмати: @trustbankuzbot

P.S:Лойиҳа банк мижозларига тегишлилиги сабабли лойиҳа бўйича барча маълумотлар ошкор қилинмаган.

Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 228

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
9547.05
10585.77
12418.80
155.06
9862.65
86.68
Сотиб олиш
9530.00
10400.00
12300.00
130.00
9700.00
70.00
Сотиш
9570.00
10700.00
12600.00
170.00
9950.00
100.00
 
-3.71
-34.68
-53.54
-1.53
39.80
-0.57
МБ курси - 21.01.2020 дан маълумотлар
Сотиб олиш/Сотиш - 24.01.2020 09:00 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech