Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

Ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланди

Янгиланган сана: 19 Март 2021, 18:04
Ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланди
19 Mar 2021
Жорий йилнинг 17 март куни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ва ICS Financial Systems IT-компанияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Маълумки, ўзининг 27 йиллик фаолияти давомида “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки мижозлар учун профессионал бозор хизматларини маҳаллий бозорда тақдим этиш орқали муҳим ютуқларга эришди ва жаҳон банклари бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлашга интилмоқда.

Screenshot_3.jpg

Банкнинг халқаро миқёсдаги биринчи ва асосий шерикларидан бири - Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ICD) ҳисобланади.

Трастбанк 2018 йилдан бошлаб Ислом тараққиёт банки гуруҳи билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган ҳамда шу даврга қадар Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси ва Ҳалқаро савдо молия корпорацияларининг умумий қиймати 19 млн.АҚШ доллари миқдоридаги молиялаштириш маблағларини жалб қилган.

Screenshot_5.jpg

Ўтказилган сўровлар натижасига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг аксарияти исломий молия хизматларидан фойдаланишни афзал билади. Мазкур омилларни ҳисобга олган ҳолда “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки 2019 йилда “Исломий дарча” фаолияти орқали мижозларга хизмат кўрсатишни йўлга қўйишга қарор қилди ҳамда Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан ўзаро манфаатли алоқаларни кенгайтириш, билим ва тажриба алмашишни янада юксак босқичга кўтарди.

Хусусан, дунёнинг энг яхши IT-компаниялари қаторидан ўрин олган, ислом молия институтлари учун бизнес ва технологик ечимларнинг етакчи провайдери ҳисобланган ICS Financial Systems компанияси ва “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномасининг имзоланиши “Исломий дарча” лойиҳасини муваффақиятли амалга оширишда муҳим омил ҳисобланади.

Screenshot_6.jpg

Ишонамизки, бизнинг ҳамкорликда амалга ошираётган мазкур ишларимиз исломий молиявий хизматлар мавқеини янада оширишда ўз самарасини беради.
Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 220
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech