Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банкида “Исломий дарча” хизматини жорий этиш масаласида бир ҳафталик семинар ташкил этилди.

Янгиланган сана: 25 Март 2021, 09:01
“Трастбанк” хусусий акциядорлик банкида “Исломий дарча” хизматини жорий этиш масаласида бир ҳафталик семинар ташкил этилди.
25 Mar 2021
Жорий йилнинг 23 март куни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки тизимида Хусусий секторни ривожлантириш ислом корпорацияси ҳамда Ислом тадқиқотлари ва ўқув институти экспертлари иштирокида “Исломий дарча” хизматини жорий этиш масаласида амалий ўқув тренинг ташкил этилди.

Маълумки, 2019 йилдан бошлаб “Трастбанк” ва Хусусий секторни ривожлантириш ислом корпорацияси ўртасида консалтинг хизматлари доирасида “Исломий дарча” хизматини жорий этиш режалаштирилган.

DSCN9332.JPG

Консалтинг шартномаси шартларига асосан ташкил этилган бир ҳафталик анжуманда, банк ходимларининг билим ва малакавий кўникмаларини шакллантириш, исломий молия тизимини ривожлантириш мақсадида Ислом тадқиқотлари ва ўқув институтининг мутахассислари доктор Гафур Озиев, доктор Мадина Калимуллина ва Хусусий секторни ривожлантириш ислом корпорацияси мутахассиси Музаффар Низомиддиновлар ўз тажрибаларини бўлишдилар.

DSCN9335.JPG

Шунингдек, тренинг давомида Ислом молияси ва банкчилигига кириш, Молиялаштириш ва маблағлар жалб қилиш моделлари, AAOIFI - Исломий молия бўйича бухгалтерия ҳисоби ва аудити ташкилотининг стандартлари ва Бошқарув хатарлари мавзулари тўғрисида батафсил маълумотлар берилиб, семинар давомида иштирокчиларга амалий машғулотлар ўтказилмоқда.

DSCN9363.JPG

Мазкур семинар-тренинг 27 март кунига қадар давом этиши режалаштирилган.
Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 156
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech