Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

Мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш тизими мустаҳкамланмоқда

Янгиланган сана: 26 Феврал 2021, 19:14
Мижозларга сифатли  хизмат кўрсатиш  тизими мустаҳкамланмоқда
25 Feb 2021

Маълумки, тижорат банклари ўз ходимларининг тайёргарлик даражасини текшириш, шунингдек банк хизматлари бозорида мижозга сифатли хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида “Сирли мижоз” хизматидан фаол фойдаланмоқдалар. “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ҳам ўз ходимларининг мижозларга профессионал ва сифатли хизмат кўрсатиш даражасини янада ошириш, уларнинг иш фаолиятларини доимий баҳолаб бориш мақсадида бу тизимдан фойдаланишни йўлга қўйган.

Хусусан, жорий йилнинг 11-19 февраль кунлари Банкнинг Амалиёт бошқармаси, “Тошкент”, “Дархон” ва Яккасарой филиаллари ҳамда филиалларга қарашли Банк хизматлари марказларида “Сирли мижоз” хизмати томонидан мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини баҳолаш бўйича ўрганиш натижалари юзасидан амалий семинарлар ташкил этилди.

IMG_0378.JPG

Ташкил этилган амалий семинарлар давомида Филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириш департаменти директори Ойбек Дўстмуҳамедов ва Ташқи маркетинг компанияси раҳбари Шуҳрат Зокировлар томонидан ўрганиш натижаларида филиаллар, Банк хизматлари марказлари, Валюта айрибошлаш шохобчалари, “Reception”, кредит, чакана банк хизматлари марказлари, пластик карталар ҳамда ташқи иқтисодий ва фаолият йўналишлари соҳаларида фаолият олиб борувчи ходимларнинг мижозларга ўрнатилган стандартлар асосида хизмат кўрсатишда йўлга қўйган хато ва камчиликлари бўйича таҳлилий маълумотлар берилди. Ўрганиш давомида тўпланган баллар асосида тузилган филиаллар рейтинги эълон қилинди ҳамда хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Бу каби тадбирларнинг доимий ўтказиб борилиши мижозларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилашга ва соҳанинг самарали фаолиятида муҳим асос ҳисобланади.

Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 238
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech