Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Янгиланган сана:  29 Июл 2020, 11:33

Банк хизматлари аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўлида
28 Jul 2020
“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки мижозларининг 70 фоизини нодавлат компаниялар ва фирмалар, яъни хусусий тадбиркорлик субъектлари ташкил этади.

26 йилдан бери фаолият кўрсатиб келаётган “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки капитали етарлилиги, молиявий фаолияти кўламига кўра, барқарор равишда ўртача банклар гуруҳига киради. Бугунги кунда банк молиявий хизматлар бозорида ўз позициясини мустаҳкам тутиб турибди.

Банк ўз мижозларига зарур хизматларнинг қарийб бутун тўпламини, шу жумладан, ҳисоб-китоб-касса хизмати кўрсатиш, пул маблағларини сақлаш, миллий ва хорижий валютада кредитлар бериш хизматларини тақдим этиб келмоқда. Банк муваффақиятининг асосий омиллари унинг иқтисодий барқарорлиги ва салоҳиятли ишбилармонлар доирасига эгалиги, филиаллар сонининг 11 тага етгани ва 75 та банк хизматлари марказларининг тезкор ишлашидир.

Банк мижозлари сони йил сайин ортиб бормоқда. Акциядорлар “Трастбанк”ка ишонадилар ва уни қўллаб-қувватлайдилар, банк эса мижозлар маблағларини ишончли сақлаш ва кўпайтиришни ўз бурчи, деб билади.

Президент Ш.Мирзиёевнинг “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида мижозларга замонавий чакана хизматлар турларини кенгайтириш бўйича қатор ишлар амалга оширилди.

Маълумки, бугунги кунда уяли алоқа телефонлари одамларнинг бевосита ёрдамчисига айланган, бинобарин, банк смартфонлар орқали турли хил тўловлар, интернет харидларни амалга ошириш, онлайн банк хизматларини кенг жорий этмоқда.

Бугун “Трастбанк” мижозлари илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда онлайн микроқарз ва онлайн омонатлар хизматидан фойдаланмоқда. Ҳозирги шароитда мижоз ўз офисидан чиқмасдан туриб, банкнинг “TrustPay” мобиль иловаси ёрдамида омонатга маблағ жойлаштириши ёки йирик ҳажмдаги тўловни амалга ошириш жараёнида маблағи етмай қолса, 5 млн. сўмгача бўлган миқдорда кредит расмийлаштира олади.

“Трастбанк” шу йилнинг бошидан бошлаб, Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган “Анор” тезкор тизимида фойдаланишни йўлга қўйган мамлакатимиздаги тўртта банкдан биридир. 24/7 реал вақт режимида ишлайдиган ушбу тизимдан мижозлар туну кун, дам олиш ва байрам кунларида узулишларсиз фойдаланиб келмоқда.

Бундан ташқари, банкда ягона мижозлар базасини яратиш бўйича ишлар олиб борилди ҳамда жисмоний шахслар карталарини серия ва паспорт рақамлари бўйича автоматик равишда тўлдириш учун Марказий банк билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатилди. Мазкур дастур жорий этилиши билан мижозларга хизмат кўрсатиш вақти қисқарди.

Банкнинг TrustPay мобиль иловаси имкониятлари янада кенгайтирилди: тўловларни амалга ошириш жараёнида QR-коддан фойдаланиш механизмлари қўшилди. Шу билан бирга, мижозларга болалар боғчалари, мактаб, ширкатлар ва бошқа турдаги банк ҳисоб рақамларига тўловларни амалга ошириш учун имкониятлар яратилди.

Бугунги кунда мижоз TrustPay мобиль иловаси орқали валюта конвертациясини “Сотиш ва сотиб олиш” амалиётини амалга оширишлари мумкин.

Банкнинг замонавий чакана хизмат турларидан бири – халқаро пул ўтказмалари тизими ҳисобланади. Бугунги пандемия шароитида аҳоли саломатлигини асраш ва банкка ташриф буюрувчилар сонини қисқартириш, жисмоний шахсларга янада қулайлик яратиш мақсадида “Трастбанк” Westеrn Union, Contact, Unistream, Moneygram каби халқаро пул ўтказмалари орқали келиб тушадиган пулларни масофадан туриб, TrustPay мобиль иловаси ёрдамида қабул қилиб олиш механизмини жорий этди. Бугунги кунда мижоз қаерда бўлишидан қатъи назар, чет мамлакатлардан жўнатилган пулларини банк филиалларига ташриф буюрмасдан миллий валютада қабул қилиб олади.

Банк яна бир долзарб масалага ечим топди. Биласиз, пластик картангиз блок ҳолатига тушиб қолса, шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат билан албатта банк офисига ташриф буюришингизга тўғри келарди. Эндликда мижоз ўз смартфони ёрдамида блокланиб қолган картасини мустақил равишда TrustPay мобиль иловасининг “блокдан ечиш” хизмати орқали блокдан чиқариш имкониятига эга бўлди. Айни вақтда, мижоз банк пластик картасини йўқотиб қўйган ҳолатларда пластик картасини блокка қўйиши мумкин.

Бундан ташқари, мижозларга максимал қулайлик яратиш мақсадида банкнинг расмий веб саҳифаси www.trustbank.uz орқали масофадан туриб, миллий ва хорижий валютадаги пластик карталарни очиш ҳамда мижозга етказиб бериш хизмати ҳам мижозлар таҳсинига сазовор бўлмоқда.

Қисқасини айтганда, “Трастбанк” нинг ўз мижозларига яратаётган бундай замонавий, қулай, ҳамда тезкор хизматлари унинг янада тараққий этишига ва мавқеининг тобора мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда. 


Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 126

Сўров

Бизнинг сайтимиз сизга ёқдими?

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
10231.71
12059.09
13353.40
138.65
11215.29
96.61
Сотиб олиш
10220.00
11500.00
12500.00
100.00
10500.00
70.00
Сотиш
10280.00
12500.00
13500.00
160.00
11500.00
110.00
 
21.85
38.00
-9.26
1.19
28.85
0.18
МБ курси - 11.08.2020 дан маълумотлар
Сотиб олиш/Сотиш - 10.08.2020 09:00 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech