Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

Расмий баёнот

Янгиланган сана: 25 Феврал 2021, 12:51
24 Feb 2021

2021 йилнинг 23 февраль куни республикамизнинг кўплаб ижтимоий тармоқларида Давлат солиқ қўмитаси томонидан “шубҳали” корхоналар билан молиявий алоқа қилган ҳолда қўшилган қиймат солиғини асоссиз ҳисобга олган давлат улуши мавжуд корхоналар рўйхати эълон қилиниб, мазкур рўйхатга “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки номи ҳам киритилган.

Шу муносабат билан қуйидагиларни билдирамиз: таҳлил қилинаётган давр мобайнида банк фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган товарлар (ишлар ва хизматлар) амалдаги қонунчиликка мувофиқ етказиб берувчи ташкилотлар билан шартномалар тузган ҳолда сотиб олинган.

Амалдаги қонунчиликка асосан банклар йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган бўлиб, Солиқ кодексининг 237-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи ва (ёки) товарларни (хизматларни) реализация қилувчи ҳамда қўшилган қиймат солиғини тўловчилари қаторига тижорат банклари киритилмаган. Шу сабабли, банк томонидан харид қилинган товарлар (ишлар ва хизматлар) бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширишда қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга (зачет) олиш амалиёти қўлланилмаган.

Банк ва Давлат солиқ қўмитаси масъул ходимлари билан вужудга келган масала юзасидан олиб борилган музокаралар натижасига кўра, банк томонидан “шубҳали битим” деб таснифланган шартномалар тузиш натижасида жарима солиниши билан боғлиқ ҳолат мавжуд эмаслиги аниқланди.

Бундан ташқари, “Трастбанк” ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатларига қатъий амал қилган ҳолда юритиб келмоқда. Банк томонидан барча сотиб олинган товар (иш ва хизматлар) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланган ҳисобварақлар режасига мувофиқ белгиланган тартибда кирим қилинганини, зарур ҳисобварақларда ўз вақтида акс эттирилганини ва фақатгина сотиб олиш мақсадига кўра ишлатилаётганини маълум қилади.

Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 150
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech