Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
1287, +998 78 140-00-88
Ишонч телефони
+998 71 207-36-45
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
1287,
+998 78 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

Бизнес режа

Янгиланган сана: 9 Март 2022, 15:24

Бизнес-режага мувофиқ 2022 йилда ривожланишнинг асосий йўналишлари

(Банк Кенгаши томонидан 2021 йил 29 ноябрда тасдиқланган)

«Трастбанк» хусусий акциядорлик банки республиканинг ривожланган банкларидан бири сифатида банк хизматлари ва молия бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун мутлақ ва нисбий молиявий кўрсаткичларини етарли даражага кўтарилишини таминлаш ниятида.

Стратегик ривожланишнинг мақсадлари:

· даромадни ошириш ва харажатларни камайтириш орқали фаолият самарадорлигини оширган ҳолда фойдани кўпайтириш;

· банкнинг капиталлашув даражасини ошириш, капиталининг етарлилиги, ликвидлилиги ва барқарорлигини молиявий-иқтисодий кўрсаткичларини халқаро банкчилик тамойиллари талаблари доирасида мустаҳкамлаш;

· фаолиятнинг барча соҳаларида юридик ва жисмоний шахсларнинг мижозлар базасини сифат ва миқдор жиҳатидан кенгайтириш, йирик омонатчиларга боғланиб қолиш хавфини пасайтириш;

· Узоқ муддатли ресурс базасини ошириш, юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағларини фаол жалб қилиш;

· активлар сифатини яхшилаш, қисқа муддатли кредитлар бериш амалиётини кенгайтириш, муаммоли кредитларнинг сўндирилиши бўйича тизимли ишларни амалга ошириш, асосий қарз ва фоизлар бўйича муддати ўтган қарздорликларнинг келгусида юзага келмаслигининг олдини олиш чораларини кўриш;

· Кредит бериш жараёнини соддалаштириш, қарз олувчиларнинг тўлов қобилиятини таҳлил қилиш ва бахолашни оптималлаштириш, кредит портфелини диверсификация қилиш;

· масофавий банк хизматлари сони ва қамровини кўпайтириш, шу жумладан контаксиз тўловлар, автоматлаштирилган тизимининг кенг қўлланилиши, рақамли идентификация ва кредит конвейери, банк соҳасида янги концепциялар ва технологияларни жорий этиш (маркетплейс, овозли технологиялар)

· Банк таваккалчиликларини бошқариш тизимини ривожлантириш, Банк Кенгаши ҳузуридаги хатарларни назорат қилиш қўмитаси ишини кучайтириш, банк таваккалчиликларини бошқариш департаментининг мустақиллигини таминлаш, ривожланишнинг турли сценарийларидан фойдаланган ҳолда стресс-тест ролини ошириш, кредит бюролари билан ишлашни оптималлаштириш;

·         Хорижий кредит линияларини ўзлаштириш ва жорий Хусусий секторни ривожлантириш Ислом корпорацияси (Саудия Арабистони), Савдони молиялаштириш Ислом корпорацияси (Саудия Арабистони), «Раиффеисен Банк Интернатионал» (Австрия), ва Халқаро Иқтисодий Ҳамкорлик Банки (ХИҲБ, Россия) кредит линиялари бўйича мавжуд лойиҳаларни мониторингини олиб бориш;

· трансчегаравий пул ўтказмаларини жорий қилиш;

· филиаллар ва банк хизматлари марказларининг минтақавий тармоғини ривожлантириш, янги филиалларни очиш;

·  Халқаро стандартлар асосида корпоратив бошқарув тартибини ишлаб чиқиш;

· 9-сонли Халқаро молиявий ҳисобот стандартига мувофиқ молиявий активларни таснифлаш ва баҳолашга қўйиладиган янги талабларни ҳисобга олган ҳолда молиявий ҳисоботларни тайёрлаш сифатини яхшилаш;

·  ИСО 9001: 2015 сифат менежменти тизимининг мувофиқ стандартларига риоя қилиш, шунингдек ИСО 37001:2016 коррупцияга қарши кураш стандартларига ҳам;

· Ходимлар билан ишлаш усулларини такомиллаштириш, ходимлар ва аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш, «Ўқув маркази» нинг самарали ишлашини таминлаш;

· банк ходимлари ва таркибий бўлинмалари учун (КПИ) асосий кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

 
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech