Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
1287, +998 78 140-00-88
Ишонч телефони
+998 71 207-36-45
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
1287,
+998 78 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

Банк рейтинглари

Янгиланган сана: 5 Декабр 2022, 18:08

“Standard&Poor’s Global Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Трастбанк” рейтингини илк бор “Барқарор” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқлади

            Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармон ва қарорларига мувофиқ, мамлакатимизда банк тизимининг халқаро рейтингини яхшилаш борасида чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, молия-банк тизими барқарорлиги оширилиб, юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришилмоқда.

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ҳам халқаро рейтинглардаги ўрнини янада яхшилаб бормоқда. Жумладан, “Standard&Poor’s Global Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Трастбанк” ХАБ рейтингини банк тарихида илк бор “Барқарор” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқлади.

Standard&Poor’s Global Ratings” халқаро рейтинг агентлиги маълумотларига кўра, “Трастбанк” узоқ вақт давомида банк тизими бўйича ўртача кўрсаткичдан юқори бўлган кучли молиявий натижаларни кўрсатмоқда. Бу эса унинг бизнеси барқарорлиги ва ўсиш истиқболларига ижобий таъсир кўрсатмоқда ҳамда банк рейтингини янада юксалтиришга хизмат қилмоқда. “Б+” рейтинги молия муассасасининг банк хизматлари бозорида мустаҳкам ўрин эгаллагани, барқарор мижозлар базаси ва унинг юқори даражадаги содиқлигини акс эттиради.   Банкда молиялаштирилишнинг арзонлиги, соф фоиз маржасининг юқори даражадаги меъёри, рақобатдош устунлиги таъминланганлиги, капиталлашувининг яхшиланганлиги, қолаверса, юқори даражадаги ликвидлик кўрсаткичлари, ижобий рентабеллик ва банкнинг кредитга лаёқатлилиги ушбу рейтингни тузишда асос қилиб олинган.

“Standard&Poor’s Global Ratings” халқаро рейтинг агентлиги прогнозларига кўра, “Трастбанк” ХАБнинг юқори даражадаги капитали, фойда келтирувчи кучли салоҳияти кредит хусусиятларини таъминлайди. Бу эса ўз навбатида кучли ликвидликка эришишга ва устунликка эга бўлишга муҳим аҳамият касб этади.


“Fitch” халқаро рейтинг агентлиги “Трастбанк” ХАБ рейтинги “Б” даражасида эканлигини тасдиқлади

2021 йил 25 ноябрь куни “Fitch Rating-Moskva” рейтинг агентлиги “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкига ўзининг хорижий ва миллий валютадаги узоқ муддатли эмитент дефолт рейтингини (ЭДР) “Барқарор” прогнози билан “Б” даражасида ҳамда Барқарорлик рейтингини (ВР) “Б” даражасида эканлигини қайта тасдиқлади.

Банк рейтинглари бўлимида маълумотлар қуйидагича:

2021 йилнинг 25 ноябрь куни “Fitch Rating-Moskva” рейтинг агентлиги “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкига ўзининг хорижий ва миллий валютадаги узоқ муддатли эмитент дефолт рейтингини (ЭДР) “Барқарор” прогнози билан “Б” даражасида ҳамда Барқарорлик рейтингини (ВР) “Б” даражасида қайта тасдиқлади.

Эмитент дефолт рейтингларининг “ЭДР” узоқ муддатли рейтинглари “Трастбанк” ХАБнинг кредит лаёқатлилиги билан боғлиқ бўлиб, бу банкнинг юқори фойдалилиги ва юқори даражада капиталлашув, сезиларли даражадаги ликвидли активлар ва уларнинг даромадлиги ҳамда аъло даражадаги рентабеллик кўрсаткичларини ҳисобга олган “Б” даражаси ВР рейтингида акс эттирилган.

“Трастбанк” ХАБ рентабеллиги ижобий рейтинг омили бўлиб, ўзаро алоқадор шахслар томонидан молиялаштирилади. “Fitch Rating-Moskva” рейтинг агентлигининг прогнозларига кўра, банкнинг кичик ва ўрта бизнесни юқори даромадли кредитлашга қаратаётгани, яхши операцион самарадорлик, юқори операцион фойда рейтингнинг янада ошишига хизмат қилмоқда.

“Трастбанк” ХАБ капитал етарлилик даражасига юқори халқаро рейтинг баҳоси берилишига юқори даромадлилик кўрсаткичлари ва сезиларли ликвид активлари билан боғлиқ. “Fitch Rating-Moskva” рейтинг агентлиги маълумотларига кўра, банкнинг  капитал ва ликвидликка бўлган регулатив меъёр кўрсаткичлари, “Трастбанк”нинг капиталига бўлган босимни, банкнинг юқори фойдалилиги харажатларни қоплаш имконини беради.


”Трастбанк” ХАБ узоқ ва қисқа муддатли рейтинги «Fitch Ratings» рейтинг агентлиги томонидан тасдиқланди

2020 йил 14 декабрда Fitch Ratings-Москва/Лондон рейтинг агентлиги «Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг миллий ва хорижий валютадаги дефолт эмитентида (РДЭ) узоқ муддатли рейтингларини “В” даражасини “Барқарор” прогнози билан тасдиқлади. Миллий ва хорижий валютадаги қисқа муддатли рейтингларини “В” даражада, барқарорлик рейтингини эса ”b” даражада қайта тасдиқлади.

“Fitch Ratings” агентлиги мутахассислари “В” даражасининг “Барқарор” прогнози банкнинг самарали фаолияти унинг келгуси ривожланишида ҳам ўз ифодасини топишини, бунда молия бозорининг турли сегментларида олиб борилаётган юқори даромадли бизнес муҳим омил бўлишини қайд этади. Бу эса, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг бошқаларга боғлиқ бўлмаган кредитга лаёқатлилигини қайд этади.

«Трастбанк» ХАБнинг барқарор истиқболи прогнози “Fitch Ratings” томонидан кутилаётган кейинги иқтисодий ўсишни акс эттириб, саноатни ривожлантиришга ва мамлакатда истеъмолга сарфланадиган давлат харажатлари билан таъминланиши ҳамда 2021 йилда кредит бериш ва банк рентабеллиги ўсишини қўллаб-қувватлайди.

Мамлакатдаги иқтисодий шароитлар ва банк муҳитининг сезиларли зичлигини ҳисобга олган ҳолда, «Трастбанк» ХАБнинг «Барқарор» истиқболидаги рейтингини тасдиқлаш - бу Банкнинг яхши мувофиқлаштирилган иши, ваколатли корпоратив бошқаруви ва тўғри стратегиясининг аксидир.

Қўшимча маълумотларн www.fitchratings.com ва www.fitchratings.ru. сайтларида тақдим қилинган.

“Трастбанк”нинг кредит рейтинги “Ahbor-Reyting” томонидан тасдиқланди

«Ахбор-рейтинг» рейтинг агентлиги «Трастбанк» хусусий акциядорлик банкига 2020 йил мониторинги натижаларига кўра, Банкнинг кредит рейтингини миллий шкала бўйича илгари тақдим этилган "uzA+" даражасида жуда юқори «Ижобий» прогнозли кредит рейтингини қайта тастиқланди.

«uzA+» рейтинги банкнинг кредитга лаёқатлилик даражаси жуда ЮҚОРИ эканлигидан далолат беради, бу унинг фаолиятида кредит таваккалчилигининг жуда паст даражасини акс эттиради. «uzA+» рейтингига эга бўлган банк кредиторлар, омонатчилар ва инвесторлар олдидаги молиявий мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажариш учун юқори салоҳиятга эга эканлигини билдиради.

«Трастбанк» ХАБга берилган рейтинг банкнинг банк бозорида ўсиб бораётган мавқеини, юқори обрўсини ва таниқли брендини, хатарларни бошқариш даражаси юқорилигини, балансланган ликвидлик позициясини ва капиталлашувни, шунингдек молиявий кўрсаткичларнинг барқарор ўсиб боришини акс эттиради.

«Ижобий» рейтинг прогнози «Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг банк бозорида кўрсаткичларининг ўсиб бораётганини, активларнинг сифати ва молиявий кўрсаткичларининг янада яхшиланганлигини, банк бозоридаги позицияларининг мустаҳкамланишини, капиталлашув ва Банкнинг даромадлилиги ошганлигини англатади.

 
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech