Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

Банк корпоратив маданияти қандай бўлиши керак?

Янгиланган сана: 29 Июн 2021, 10:32
28 Jun 2021

Трастбанк HR хизмати томонидан ташкил этилган навбатдаги тренинг банк раҳбар ходимлари ва уларнинг бошқарув услубига бағишланди.

IMG_общее 2

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 октябрдаги “Банк молия соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4503-сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳамда департамент директорлари, мустақил бошқарма бошлиқларининг раҳбарлик кўникмаларини янада такомиллаштириш мақсадида 2021 йилнинг 19 ва 26 июнь кунлари “Трастбанк” ХАБда “Банк корпоратив маданияти ва уни бошқариш усуллари” мавзусида тренинг бўлиб ўтди.

IMG_общее 1

Тренингни HR-менежмент соҳасида 15 йиллик халқаро тажрибага эга профессионал коуч, бизнес-тренер, “Business Foresight” консалтинг компанияси асосчиси, “KAZAKHSTAN SHL” компаниясининг Ўзбекистондаги вакили Гўзал Акрамова олиб борди.

IMG_Гузаль

Идеал раҳбар қандай хусусиятларга эга бўлиши керак? Мукаммал бошқарув усули мавжудми? Раҳбар ва ходим ўртасидаги муносабат қандай тамойилларга асосланиши керак? Иш жойида қандай шароитлар бор-у, яна қандай имкониятлар яратиш керак? Жамоада қандай анъаналар шаклланган ва улардан фойда борми? Трастбанкнинг бошқарувчи лавозимларида фаолият юритадиган ходимлари гуруҳларга бўлиниб, мана шундай бир қарашда оддий, аммо иккилантирадиган саволлар бўйича муҳокама, мунозара олиб борди.

IMG_Тимур ака

Тренинг эркин мулоқот, баҳс ва суҳбат кўринишида бўлиб, 30 нафар раҳбар ходимлар корпоратив маданият ва бошқарув услублари, тезкор бошқарув санъати, ходимларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш борасида ўз тасаввурлари билан бўлишибгина қолмасдан, янги билимга ҳам эга бўлди.  

IMG_парни 2

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 134
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech