Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

Банк мижозлари учун ўқув-семинар

Янгиланган сана: 30 Апрел 2021, 17:28
Банк мижозлари учун ўқув-семинар
29 Apr 2021
Жорий йилнинг 29 апрел куни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкида Хусусий тармоқни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан ҳамкорликда Банкнинг корпоратив мижозлари учун “Ислом молиясига кириш” мавзусида ўқув семинар бўлиб ўтди.
Семинарда маърузачи сифатида Хусусий тармоқни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси етакчи мутахассиси Музаффар Низомиддинов қатнашувчиларга Ислом молиясининг тамойиллари, тарихи ҳамда Исломий молиявий хизматлар индустрияси, Исломий банк ва Исломий дарча тушунчалари, уларга қўйиладиган талаблар ва қўлланиладиган шартномалар тўғрисида маълумотлар билан ўртоқлашди.
Ислом молияси шариат талаблари доирасида фаолият юритадиган молия тизимидир. Ушбу тизим инсон ҳаётининг барча жабҳалари, хусусан, иқтисодий ҳаётни тартибга солиш ва муаммоларни ечиш илмини ўргатади, — деди Хусусий тармоқни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси етакчи мутахассиси Музаффар Низомиддинов. — Ўз навбатида, ислом молиясининг ўз талаблари бор. Булар рибо (фоиз), майсир (қимор) ҳамда ғарар (таваккалчилик)нинг тақиқланишидир. 
собрание2.jpgАмалий мисоллар билан ўтказилган ушбу семинар қатнашувчиларда исломий молиялаштириш бўйича керакли маълумотларни, ушбу тизимни мамлакатимизда босқичма-босқич татбиқ этишнинг ҳозирги кундаги шарт-шароитлари ва шартномаларнинг ишлаш принциплари билан тўлиқ танишиш имкониятини яратди.
Тренинг давомида мижозлар Ислом молияси бўйича ўзларининг барча қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар олдилар.
Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 101
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech