Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

Фойдали ва мароқли тренинг

Янгиланган сана: 25 Июн 2021, 11:58
Фойдали ва мароқли тренинг
25 Jun 2021

Замон билан тенг қадам ташлаш, мижозларга хизмат кўрсатишда илғор ўзгаришларни ўз вақтида тадбиқ этиш учун мунтазам равишда ходимлар малакасини ошириш зарур. “Трастбанк” ХАБ ўз ходимлари учун турли мавзу ва йўналишларда доимо тренинг, семинар ва ўқув курслари ташкил этиб келади.

15-16 июнь кунлари Чакана бизнес департаменти, филиаллар чакана бизнес бўлимлари ва банк хизматлари маркази масъуллари “Чакана бизнес маҳсулотлари оммабоплигини ошириш йўллари” номли тренингда иштирок этди. Тренинг тоғ ёнбағридаги “Layner Mountain Resort” дам олиш масканида эркин мулоқот шаклида ўтказилди.

photo1624442176

Бошқарув Раиси ўринбосари Зиёвуддин Курганов:

- Ходимларимизнинг нафақат касбий маҳоратини ошириш, балки тўғри маданий ҳордиқ чиқариши ҳам биз учун муҳим. Шу сабаб бу галги тренингни тоғли масканда ўтказишга қарор қилдик. Тренинг кредитлар ва омонатларни рақамлаштириш, яъни мижоздан камроқ вақт талаб қиладиган онлайн кўринишга ўтказиш, “TrustPay” иловаси имкониятларини кенгайтириш борасида суҳбатлар қурилди. Бунда, айниқса, тимбилдинг – жамоавий аҳиллик, бирдамлик билан ҳаракатланиш каби меҳнат фаолияти самарадорлигини оширувчи омилларга алоҳида эътибор қаратдик.

photo1624442176 (3)

Пластик карталар департаменти директори Наримон Нишанов:

- Банкимизда тренинг ва семинарлар ҳар доим ўтказилади, аммо бу галги тренинг ходимларимизда ўзгача таассурот қолдирди. Чунки ҳамкасблар билан очиқ табиат қўйнида жамоавий руҳни шакллантирувчи эркин давра суҳбатлари ва ўйинлар билан ҳам фойдали, ҳам мароқли вақт ўтказдик. Банкимиз мижозларига қулайлик яратиш, масалан, банкомат ва терминаллар сонини ошириш, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш борасида муҳокамалар қилдик, янгиликлар киритишга режалар туздик.

photo1624442176 (2)

Квест ўйинлари, маҳорат машғулотлари, норасмий давра суҳбатлари кўринишида 64 нафар ходим ўз тажрибасини орттирди. Қолаверса, гўзал манзара, тоғли ҳаво эвазига янги куч, янги ғайрат билан билан қайтди.

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 163
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech