Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

Трастбанк ҳамда ЁДЖУ ўртасида меморандум имзоланди

Янгиланган сана: 16 Июл 2021, 18:35
Трастбанк ҳамда ЁДЖУ ўртасида меморандум имзоланди
16 Jul 2021

“Трастбанк” ХАБ ҳамда Тошкент шаҳридаги ЁДЖУ техника институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Трастбанк раҳбарияти ўз жамоаси ходимларининг тажрибаси, савияси ва интилувчанлигини доим қадрлаб келган. Уларнинг билим даражасини замонга хос равишда юксалтириб бориш, техник янгиликларни тадбиқ этишда малакасини шакллантириш – нафақат кадрлар сиёсати талаби, балки банк келажаги учун ҳам муҳим шартлардан бири.

Бу борада банкимизнинг амалга ошираётган ва кўзланган режалари синчковлик билан тузилган. 2021 йилнинг ўзида:

  • 122 нафар талаба Трастбанкда стажировка ва амалиёт ўтамоқда;
  • 99 нафар Трастбанк ходими банк тавсияси асосида олий ўқув юртларида таълим олмоқда.

Қолаверса, жорий йилда 2020-2021 йилларда олий ўқув юртларини тамомлаган 17 нафар ёш ва ғайратли талабалар Трастбанк жамоасига қабул қилинди.

Кадрлар малакасини такомиллаштириш мақсадида Трастбанк муттасил равишда тренинг, ўқув курслари ва бошқа махсус машғулотлар билан чекланиб қолмасдан, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент Молия институти, Webster Tashkent университети билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Энди ану шу нуфузли ўқув юртлари қаторига ЁДЖУ техник институти ҳам қўшилди.

3

15 июль куни Трастбанк ҳамда ЁДЖУ техник институти ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандум имзоланди. Ҳамкорлик доирасида Институтнинг “Банк иши”, “Молия”, “Бухгалтерия”, “Бизнесни бошқариш”, “Халқаро маркетинг”, “Халқаро иқтисодий муносабатлар” ва бошқа йўналишларида таълим олувчи, банк тизимида ишлаш истаги бўлган 3- ва 4-босқич иқтидорли талабалари саралаб олинади.

Суҳбат ва тест синовларидан муваффақиятли ўтган номзодлар Трастбанкда стажёрлик асосида Банк мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган махсус ўқув дастури бўйича малакасини ошириш, кейинчалик эса тўлақонли фаолият юритиш имконига эга бўлади.

1

Трастбанк – ўз карьерасини биз билан қуришга истаги ва интилиши бўлган ёшларни моддий ва маънан қўллаб-қувватлашга тайёр! Жамоамизга қўшилинг!

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 70
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech