Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

“Аёлларнинг етакчилик қобилияти” мавзусидаги семинар

Янгиланган сана: 1 Июл 2021, 11:05
“Аёлларнинг етакчилик қобилияти” мавзусидаги семинар
27 May 2021

Жамият ҳаётида хотин-қизларнинг мавқеини ошириш, уларга ўз иқтидори, интеллектуал салоҳиятини намоён этишга имкон яратиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бугун ҳар бир ташкилот олдидаги асосий устувор вазифалардан бири саналади.

Аёл – мўътабар зот, миллатимиз келажаги. Бежизга донишмандлар хотин-қизлари эъзозланган, қадрланган юртнинг бугуни ва эртаси фаровон бўлади, дейишмайди. Бинобарин, уларнинг оиламизда, жамиятимизда тутган ўрни беқиёсдир. Шу жиҳатдан кейинги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари, гендер тенгликни таъминлаш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш давлат сиёсатининг асосий вазифаси бўлиб бормоқда.

22 (3).jpg

Президентимиз 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида давлат ва жамият бошқарувида аёлларнинг ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлаш – ислоҳотларимизнинг энг устувор йўналишларидан бири эканини алоҳида таъкидлаганлари ҳам ана шу эҳтиром ва эъзознинг улуғ бир кўринишидир.

Шу муносабат билан “Трастбанк” ХАБ Ходимлар билан ишлаш департаменти ҳамда Ўқув маркази томонидан жорий йилнинг 20 май куни “Аёлларнинг етакчилик қобилияти” мавзусида семинар ташкил этилди. Ушбу семинарга Ўзбекистон Республика Хотин-қизлар жамоатчилик Кенгаши аъзоси, Республика Маънавият ва маърифат маркази эксперти, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, фалсафа фанлари доктори, профессор Шермухамедова Жамиля Тошпўлатовна таклиф этилди.

Ж.Шермухамедова тадбирда барча соҳаларда бўлгани каби, банк тизимида ҳам фидойи, кучли масъулият туйғуси ва меҳнатсеварлиги билан бошқаларга ўрнак бўлаётган, масъул вазифаларда хизмат қилаётган аёл ходимларнинг сезиларли ўринлари, жамиятдаги гендер тенглик масалалари, оилада, ишда, фарзанд тарбиясида аёлларнинг иродалари ҳамда уларнинг гўзалликлари ҳақида гапирар экан, ўз ҳаёт тажрибасидан келиб чиқиб турли мисоллар келтирди.

Тадбир якунида катта ютуқларга эришаётган тажрибали ходимлар банкда ўз фаолияти янги бошлаган ходимлар учун Устозлик тажбираси асосида “Аёллар клуби”ни ташкил этиш таклифи киритилди.

33 (3).jpg

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 209
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech